04:55 / 15.04.2022
999

"Барса"ни Европа Лигасидан ҳам "қуруқ" қолдиришди

"Барса"ни Европа Лигасидан ҳам "қуруқ" қолдиришди
Футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финал босқичи жавоб ўйинлари 14 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

«Барселона» ўз майдонида «Айнтрахт» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Филип Костич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 36-дақиқада Рафаэл Борре меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 67-дақиқада Филип Костич гол уриб, дублни расмийлаштирди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Серхио Бускетс ҳисобни қисқартирди. Учрашув сўнггида Мемфис Депай пенальтидан гол урди. Аммо ушбу гол каталонияликларга кейинги босқич учун етарли бўлмади.

Икки ўйин натижасига кўра «Айнтрахт» 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Европа Лигаси
1/4 финал ўйинлари, жавоб баҳслари
14 апрель, пайшанба

«Барселона» – «Айнтрахт» 2:3
Голлар
: 0:1 – 4 Костич (пенальти), 0:2 – 36 Борре, 0:3 – 67 Костич, 1:3 — 90+1 Бускетс, 2:3 — 90+11 Депай (пенальти).
«Барселона»: тер Стеген, Мингеса (Дест, 62), Араухо, Эрик Гарсия (де Йонг, 70), Альба, Бускетс, Педри (де Йонг, 46), Гави, Обамеянг (Траоре, 61), Дембеле, Ферран Торрес (Депай, 80).
«Айнтрахт»: Трапп, Ҳинтереггер, Туре (Ҳасебе. 90+9), Ндика, Кнауфф (Чандлер, 90+9), Костич, Роде (Ҳрустич, 80), Камада, Якич, Линдстрем (Ҳеуге, 80), Борре (Аче, 90).
Огоҳлантиришлар: Эрик Гарсия (3), Якич (24), Гави (28), Ҳрустич (83), Дембеле (90+4), Ндика (90+5), Кнауфф (90+6).
Четлатиш: Ндика (90+11).
Дастлабки ўйин — 1:1

«Лион» – «Вест Ҳэм» 0:3
Голлар:
0:1 – 38 Доусон, 0:2 – 44 Райс, 0:3 – 48 Боуэн.
Дастлабки ўйин — 1:1

«Аталанта» – «Лейпциг» 0:2
Голлар:
0:1 – 18 Нкунку, 0:2 – 87 Нкунку (пенальти).
Дастлабки ўйин — 1:1

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барса"ни Европа Лигасидан ҳам "қуруқ" қолдиришди