
"Пахтакор" бугун Осиё Чемпионлар лигаси 4-турида Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" жамоасига қарши майдонга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:15да старт олади.
ОФК расмий сайтида қатарликлар устози Эрнан Креспонинг ўйиндан аввал фикрлари чоп этилди.
- "Пахтакор"га қарши ўйин худди олдинги турдаги каби жуда қийин бўлади. Аммо биз, албатта, ғалабани такрорлашга интиламиз.
Ҳар бир учрашув катта машаққат талаб этади. Кучли толиқиш ва босимга қарамай, бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳар доим ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз, - деди Эрнан Креспо. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар