00:31 / 26.04.2022
1 335

"Пахтакор" бош мураббийи: Раҳбариятдан кечирим сўраймиз!

"Пахтакор" бош мураббийи: Раҳбариятдан кечирим сўраймиз!
"Пахтакор" 27 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонининг "Ал-Таъавун" клубига қарши баҳс олиб боради. Бугун ушбу учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил этилди ва унда "шерлар" устози Славче Войнески ҳамда ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев иштирок этди.

Войнески:
- Эртага охирги ўйинимизни ўтказамиз. Сўнгги ўйинда жудаям омадсиз бўлдик. Вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида жазоландик. Футболчилар босимсиз эркин ўйнаши мумкин. Мезбонлар эса кейинги босқичга чиқишга уринишади. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Таркибда баъзи ўзгаришлар қилиб, ёшларга имкон беришимиз мумкин.

- Биз натижага эришмаганимиз учун бутун жамоа билан бирга мухлисларимиздан, раҳбариятдан кечирим сўраймиз. Айнан ижобий натижаларни қўлга кирита олмаганимиз учун ҳам ғалаба мақсадида ўйнаш бизга иштиёқ беради.

Уч нафар футболчи бизга ёрдам бера олмайди. Биз қўлдан келганча ютуқ учун ўйнаймиз. Футболда доим курашиш зарур, майдонда борини бериш лозим. Жамоа характери шунда шаклланади. Биз "Таъавун"га қарши майдонда бор кучимизни берамиз. Ҳозир энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёш футболчилар ўйин мобайнида имконият олади.

Файзуллаев:
- Эртага сўнгги ўйин, афсуски, кейинги босқичга чиқа олмадик. "Таъавун" яхши жамоа, юқори савияли ижрочиларга эга. Баҳс қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Биз жамоа билан зафар қучишга интиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" бош мураббийи: Раҳбариятдан кечирим сўраймиз!