Хабарингиз бор, бугун "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида "Ал-Таъвун"га қарши майдонга тушади. Рақиб устози Ван ден Брон мазкур ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Аввалги турда "Ал-Дуҳаил"га қарши ўйинда ютқазиб, ўзимизни жуда оғир аҳволга солиб қўйдик. Энди "Пахтакор" ҳақида ўйлашимиз керак.
Кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Биз "Ал-Дуҳаил" – "Сепахон" учрашувига кўз тикмаймиз, ўзимизга керакли 3 очкони қўлга киритиш учун бор эътиборимизни Ўзбекистон чемпионига қарши ўйинга қаратамиз.
Қийин тўқнашув бўлади. Рақиб аввалги беллашувларда ҳам жуда яхши ўйнади. Таркибдаги футболчилар тайёр. "Шерлар"га қарши баҳсда хатога йўл қўймаслик учун аввалги камчиликлар устида кўпроқ ишладик", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Таъвун" айни дамда 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўрида бормоқда. 3-ўриндаги "Сепахон" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда