23:30 / 28.01.2018
5 198

Дунёда электромобиллар савдоси бир йил ичида 1,5 баробарга ошди

Дунёда электромобиллар савдоси бир йил ичида 1,5 баробарга ошди
2017 йилда электр двигателли автомобиллар савдоси 2016 йилгига нисбатан 57 фоизга ошди ҳамда 1,2 млн донага етди ва бу янги рекорд натижа ҳисобланади.

Электрокарлар савдоси бўйича қаторасига 2-марта Хитой етакчилик қилмоқда. Бу ерда ўтган йил электромобиллар савдоси 72 фоизга ўсиб, 602 минг донага етган. Европа Иттифоқида 2017 йилда 307 мингта (2016 йилга нисбатан 38 фоиз кўпроқ), АҚШда эса 200 мингтага яқин (2016 йилга нисбатан 27 фоиз кўпроқ) электрокар сотилган.

Электрокарлар бозори ўсишининг энг юқори суръатларини қуйидаги давлатлар намойиш қилган:
Исландия (+248%);
Словения (+166%);
Япония (+149%);
Португалия (+126%).

Прогнозларга кўра, агар электрокарлар бозори ўсиш суръати шундай сақланиб қолса, 2018 йилда 1,9 млн тага яқин электромобил ва плагин-гибридлар сотилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёда электромобиллар савдоси бир йил ичида 1,5 баробарга ошди