Фото: «Ceramicspeed.com»
«CeramicSpeed» компанияси занжирсиз «Driven» тезлик трансмиссиясига эга велосипед ишлаб чиқишди. Ишлаб чиқарувчи янги трансмиссия 99 фоиз самарадорликка эгалигини таъкидлаяпти. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.
Янги трансмиссия велосипед айланма трансмиссиясининг бир тури бўлиб, тезликни ўзгартириш имкониятларини тақдим этади. Одатий тортувчи ва итарувчи «юлдуз»лар ўрнини панжарасимон диск эгаллаган, педалга берилган кучни занжирлар ўрнига темир ўқ орқа ғилдиракка етказади. Буни автомобиль мотори ҳосил қилган айланма ҳаракатни кардан вали орқа кўприкка етказиб беришига ўхшатиш мумкин.
Компания «Driven» трансмиссияси минг ваттгача қувват беришини билдирди. Таққослаш учун: пойга пайти велоспортчи ҳосил қиладиган ўртача қувват тахминан 250 ваттни ташкил қилади.
Ҳозир данияликлар синов ишларига зўр беришган. Ёмғирда, лойда, оғир шароитларда қандай ишлайди — номаълум. Бу трансмиссияга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш радиал подшипникларини тинимсиз тозалаб ёки алмаштириб туриш зарурати туфайли мураккаб ва қиммат бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди