00:15 / 20.07.2018
8 915

«Uzcard» харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

«Uzcard» харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди
«UzCard» терминаллари харидни бекор қилиб, пулни картага қайтариш имконига эга бўлди, деб хабар қилмоқда Ягона процессинг маркази.

Марказ мутахассилари томонидан ишлаб чиқилган янги дастур барча POS терминалларда «Транзакцияни бекор қилиш» функциясини ишга туширади. Унинг ёрдамида терминалда амалга оширилган хато транзакцияларда ҳамда истеъмолчи маҳсулотни қайтарганида тўловларни бекор қилиш имкони пайдо бўлди.

«Uzcard» карталари учун «Транзакцияни бекор қилиш» операциясидан харид амалга оширилган вақтдан бошлаб кун охиригача амалга оширилиши мумкин.

«UnionPay» ва «MasterCard» халқаро пластик карталар учун эса, «Транзакцияни бекор қилиш» операцияси «Ҳисоб-китобни текшириш» функцияси амалга оширилгунига қадар, яъни соат 16:00гача амалга оширилиши мумкин.

Тўловни бекор қилиш учун чек керак бўлади. Маблағлар картага шу заҳотиёқ қайтарилади.

Янги дастурни ўрнатиш учун савдо нуқтаси вакиллари ўз банкларига мурожаат қилишлари керак бўлади. У ерда янги дастур бир неча дақиқа ичида ўрнатиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Uzcard» харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди