10:17 / 23.06.2022
1 262

АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Фото: Mitc.uz
Айни кунларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Ташрифдан асосий мақсад – Америка ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, АКТ соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

21 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Вашингтон шаҳридаги VISA компаниясига ташриф буюрди.

VISA компанияси вакиллари билан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва унинг салоҳиятини ошириш, шунингдек, потенсиал ҳамкорлик платформасини яратиш, шу жумладан, онлайн тўловлар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

АКТ вазирлиги делегацияси VISA маълумотлар марказига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказ ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тақдимот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантириш, рақамлашлаштириш ва технологияларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди