Фото: Getty Images
Хитойнинг Ali аукцион платформаси 15666666666 мобил телефон рақамини сотувга қўйди. MyDrivers хабарига кўра, ташкилотчилар уни «энг омадли» рақам деб аташган.
Қайд етилишича, рақамнинг дастлабки баҳоси деярли 2 миллион доллар (13,6 миллион юан) қилиб белгиланган. Ҳозирча ким ошди савдосида ҳеч ким иштирок этмаган.
Сотувчилар рақамнинг ҳеч қандай яширин чекловлари йўқлигини ва сотиб олингандан сўнг дарҳол фойдаланиш мумкинлигини, шунингдек, унинг ҳисобидаги қолдиқ 55 минг долларни ташкил этишини, у алоҳида тўланишини таъкидлашган. Шу билан бирга, Ali платформаси аукционнинг эҳтимолий ғолибини умумий қийматнинг 5 фоизи миқдорида комиссия тўлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Аукцион бошланиши билан уни ўн минглаб хитойликлар кузата бошлаган. Бироқ, фойдаланувчилар бундай қиммат рақамга харидор топилишидан шубҳа қилишмоқда. Хитойликлар фикрига кўра, бундай миқдордаги пулга эга одам эслаб қолиш жуда осон бўлган рақамни сотиб олмайди, чунки уни фирибгарлар ва спамерлар безовта қилиши мумкин. Бундан ташқари, бой одамлар телефон рақамининг чиройли эканини эмас, балки шахсий ҳаёти сир қолишини афзал кўришади.
Аввалроқ, Хитой компанияларидан бири 135–8585–8585 мобил рақамини аукционда 1,1 миллион долларга харид қилган эди. Хитой тилида ушбу рақамларнинг талаффуз қилиниши бой бўлиш ҳақидаги тилакнинг тўрт марта такрорланишига ўхшаб кетади.
2006 йилда Qatar Telecom 666-6666 мобил рақамини хайрия аукционида 10 миллион риёлга (2,75 миллион долларга) сотишга муваффақ бўлди. Дастлабки баҳоси 1 миллион доллар қилиб белгиланган ушбу рақам аукционида атиги 8 киши иштирок этишга хоҳиш билдирган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади