00:13 / 14.10.2022
1 187

Вирусларни «сўрувчи» дунёдаги биринчи чангютгич тақдим этилди

Вирусларни «сўрувчи» дунёдаги биринчи чангютгич тақдим этилди
Фото: Dyson
Dyson компанияси Gen5detect чангютгичини тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчи баёнотига кўра, у микрозарралар ва COVID-19 каби вирусларнинг молекулаларини сўриб олиш хусусиятига эга бўлган дунёдаги биринчи маиший техника ҳисобланади.

Бу хусусиятга чангютгичнинг ноёб дизайни ва 0,1 микронгача бўлган заррачаларни ушлаб қолиш хусусиятига эга HEPA-филтр ўрнатилган герметик резервуари туфайли эришилган. Двигателнинг ўзига хос жойлашуви чиқинди бўлимига кирган ҳаво тўлиқ тозаланганидан сўнг ташқарига чиқариб юборилишини таъминлайди.

Gen5detect дақиқасига 135 минг марта айланадиган двигателга эга. Унинг аккумулятори 70 дақиқа давомида узлуксиз ишлаши мумкин. Чиқинди идишининг ҳажми 0,77 литр, чангютгичнинг оғирлиги эса 3,5 кг.

Янги чангютгич қачон сотувга чиқиши ва унинг нархи қанча бўлиши ҳақида хабар берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Вирусларни «сўрувчи» дунёдаги биринчи чангютгич тақдим этилди