Фото: ixbt.com
Google компанияси YouTube плейерининг барча қурилмалар учун дизайни ўзгартирилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда YouTube блогида маълум қилинган.
YouTube’даги видеороликларни айлантиришда хронометраж тасмасида аниқ превью кадри кўриниб туради. Бу эса фойдаланувчиларга видеодаги кадрлар бўйича керакли лаҳзаларни осонгина топиб олиш имконини беради.
Фойдаланувчилар шунингдек, худди фотогалереялардаги суратларни катталаштириб кўргандек, тасвирни бармоқлари билан кенгайтириш имконига ҳам эга бўлишади. Ушбу функция pinch-to-zoom деб номланди. Аввалроқ Google ушбу опцияни YouTube Premium обуначилари орасида синаб кўрган.
Шунингдек, YouTube’да «рангни динамик танлаш» деб аталувчи функция ҳам пайдо бўлмоқда. Бу функиция шарофати билан интерфейснинг ранг гаммаси видеодаги устунлик қилаётган рангга қараб тусини ўзгартиради. Иловалар ва веб версиядаги қора мавзулар янада қоронғулашади: агар кулранг туслардан фойдаланилган бўлса, энди уларнинг барчаси бирдек қора тусда бўлади.
Google компанияси бу янгиликни 24 октябрдан бошлаб жорий қила бошлашини эълон қилди. Секин-аста улар барча фойдаланувчилар учун имконли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал YouTube видеотасвирлар остидаги дизлайк ҳисоблагични беркита бошлаганини эълон қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?