date
views 1 399

АҚШ ўта махфий B-21 самолётини биринчи марта намойиш этади

АҚШ ўта махфий B-21 самолётини биринчи марта намойиш этади
Фото: Northrop Grumman
Northrop Grumman корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳаво кемаси келажакда АҚШ Қуролли кучларининг таянчига айланиши керак.

Қўшма Штатлар кейинги ҳафтада жамоатчиликка янги авлод стратегик бомбардимончи B-21 Raider самолётини биринчи марта намойиш этади. Шу пайтгача у ҳақдаги маълумотлар сир сақланаётган эди.

Келажакда B-21 АҚШ ядровий триадасининг асосий элементларидан бирига айланиши керак.

«B-21 Raider тақдимоти ҳаво кучларимиз ва мамлакатимиз учун тарихий воқеа бўлади. Охирги марта биз янги бомбардимончи самолётни 30 йилдан кўпроқ вақт олдин тақдим этган эдик», деди Ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи генерал Cи Кью Браун.

Фото: Northrop Grumman
Янги самолёт оддий ва ядровий қуролларни олиб юришга қодир. Шакл жиҳатидан у В-2 самолёти каби учбурчаксимон бўлади. Унинг биринчи синов парвози 2023 йилда оширилиши керак.

B-21 самолётининг нархи 639 миллион долларга баҳоланмоқда. Пентагон келажакда 50 га яқин шундай самолётга буюртма бермоқчи. B-21 самолёти 2025-2027 йилларда Қуролли кучлар ихтиёрига берилиши кутиляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ ўта махфий B-21 самолётини биринчи марта намойиш этади