
Beeline мамлакатнинг III ва IV курс талабалари учун “Учинчи авлод-2016” амалиёт ўташ дасрутида иштирок этиш учун сўровларни йиғишни якунлагани ҳақида хабар беради.
Ҳаммаси бўлиб юздан зиёд ариза топширилган, уларнинг ичидан 75 номзод иккинчи босқичга ўтди. Иккинчи босқич - тест натижаларига кўра энг кўп балл тўплаган талабалар ходимларни танлаш бўйича мутахассис ва бўлғуси раҳбари билан суҳбатга таклиф қилинадилар.
Эслатиб ўтамиз, бу йили Beeline‘да амалиёт ўташ тижорат, техник ва IТ ва Beeline‘нинг конртактлар ва логистика бўлимларида очилган.
Амалиёт натижаларига кўра энг муваффақиятли талабаларга ўқиш билан мослашган ҳолда махсус иш жадвали, истиқболда эса Beeline‘нинг доимий ходими иш ўрни берилади. “Учинчи авлод” амалиёт ўташ доираси 2016 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар