date
views 5 968

Apple Music сервисининг дизайни тўлиқ янгиланди

Apple Music сервисининг дизайни тўлиқ янгиланди

Apple компанияси Apple Music мусиқий стримминг сервисининг ташқи кўринишини тўлиқ янгилади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Янги дизайндаги сервис Ишлаб чиқувчилар халқаро конференцияси (WWDC 2016)да намойиш этилди. Фойдаланувчилар янги Apple Music’дан iOS 10 чиқиши билан баҳраманд бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқувчилар биринчи экранга фойдаланувчининг мусиқий кутубхонасини жойлаштирди, бунгача дастурга кирилганда фойдаланувчига янги мусиқалар таклиф қилинар ва шахсий тавсиялар берилар эди.

Шунингдек, қўшиқлар тинглаш билан бир вақтда, уларнинг матнларини ҳам кўриш мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Music сервисининг дизайни тўлиқ янгиланди