date
views 5 059

IPhone 7 инқлобий технологияга эга бўлмайди

IPhone 7 инқлобий технологияга эга бўлмайди

Сентябр ойида оммага тақдим этилиши кутилётган янги, IPhone 7 кутилган даражада инқлобий ўзгаришларга эга бўлмайди ва олдинги модель IPhone 6s нафақат олдинги, балки икки йил аввал чиқган IPhone 6 ҳам фарқ қилмайди дея ҳабар беради mail.ru сайтининг янгиликлар бўлими “Шу масала билан таниш” муттахасисс The Wall Street Journalга берган интервьюсига асосланиб.

Янги авлод, эски технологиялар



Муттхасисснинг таъкидлашича, Apple амалга ошириши мумкин бўлган инқлобий технология оддий қилиб айтганда ҳали тайёр эмас. Аввал компания қурилмаларни хар икки йилда янгилашни режалаштирган эди: мисол учун, IPhone 6 ва IPhone 5/5s/5c ўртасида анча фарқ бўлган, IPhone 6s эса ўзининг 3D Touch ва яна қатор қулайликлари билан IPhone 6нинг ҳақиқий даражадаги кучайтирилган қиёфаси бўлди.

Аввал чиқган моделлардан IPhone 7ни фарқ қилиб турувчи асосий қисм бу 3,5мм қулоқчинлар учун мўлжалланган портнинг йўқ бўлиши бўлади, яъни, Lightning порти орқали мусиқани қўйиш янада кўпроқ имконниятларни тақдим этади, шунингдек яна бошқа қатор акксессуарларни ҳам улаш имконини беради. Бундан ташқари қулоқчинлар учун мўлжалланган портнинг йўқлиги қурилмага миллиметр даражасида ингичка бўлишига имконият яратади ва корпус ичига сув кирмаслигини таъминлайди.

Бошқа тарафдан эса инсайдерлар (тўғридан-тўғри маълумотга эга шахслар) таъкидламоқда, IPhone 7 ростдан ҳам 3,5мм порти билан видолашади, аммо IPhone 7 чиқадиган қутида албатта 3,5мм ана шу машҳур EarPods қулоқчинлари бўлади, шунингдек унга қўшимча тарзда Lightning порти учун мўлжалланган, яъни 3,5мм учун мўлжалланган қулоқчинларни Lightning портига улаш имкониятини берувчи адаптер бўлади. Сўз ўрнида, Samsung Galaxy S7 ва Sony Xperia Z5 ингичка сув ўтишидан ҳимояланган корпус 3,5-миллиметрлик порт билан, агар буларни назарда тутадиган бўлсак Appleнинг қарори шубҳали туюлиб қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » IPhone 7 инқлобий технологияга эга бўлмайди