Ўзбекистонлик киберспортчилар IESF World Esports Championship 2023” жаҳон чемпионати ярим финалига чиқишди.
Ўзбекистон терма жамоаси “Counter-Strike: Global Offensive” (CS:GO) бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида иштирок этади.
"Мусобақа Руминияда 25 августдан 9 сентябргача бўлиб ўтади. Терма жамоанинг ярим финалдаги ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да ўтказилади", дейилади хабарда.
Ярим финалда жамоани Руслан Гизатов (fr0k), Амирбек Тимуров (wetfy), Артем Ким (Manticore), Даниел Ли (icyvl0ne), Иброҳим Абдуқодиров (kanshineF) ва ўйинчилар асосчиси Тимур Меметов жамоани ҳимоя қилади.
Жаҳон чемпионатида 24 та жамоа иштирок этади. Соврин жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилади.
Бунгача терма жамоа жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан бирорта ҳам мағлубиятсиз ўтганди. Улар Тунис (16:3), Дания (16:7), Украина (16:11),Колумбия (16:7) ва Саудия Арабистон (16:3) устидан ғалаба қозонган. Чорак финалда “TT.Team” Венгрияни уч учрашувдан сўнг 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Ҳудудларда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
Килиан Мбаппе ва “Реал” ўртасидаги шартнома шартлари маълум бўлди