15:15 / 09.11.2023
86

OpenAI компанияси Ўзбекистон учун ChatGPT’дан фойдаланишга рухсат берди

Фото: Open АI

Американинг OpenAI компанияси Ўзбекистон учун ChatGPT’дан фойдаланишга рухсат берди. Сунъий интеллект чатботидан фойдаланиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати компания сайтида келтирилган.

Кўплаб давлатлар, минтақа ва ҳудудларга API’миздан фойдаланиш имкониятини бераётганимиз ҳамда мунтазам равишда янгиларини қўшиб бораётганимиздан фахрланамиз.

Географик хилма-хиллик ва кенг тарқалган имтиёзлар биз учун муҳим, биз хавфсиз фойдаланиш мумкин бўлган жойлар сонини кўпайтириш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Агар жойлашган ҳудудингиз ҳозирда API рухсатини қўллаб-қувватламаса, янгиланишларни кейинроқ текшириб кўринг”, — дейилади хабарда.

Чатботдан фойдаланиш рухсат берилган янгиланган рўйхатга кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам қўшилди. Бунга қадар мазкур хизматдан фақат VPN’ни ёққан ҳолда, чет эл рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди.

ChatGPT (Chat generative pre-trained transformer) — OpenAI томонидан яратилган сунъий интеллект чатботи бўлиб, турли саволларга жавоб бериши, дастурчилар учун код ёзишга ёрдам бериши, талабалар учун эса курс ишларини ёзиб бериши мумкин. Бот ҳаттоки шеър ва иншолар ҳам ёза олади. OpenAI'нинг асосий вазифаси инсон мияси бажара оладиган ҳамма нарсани қилувчи сунъий интеллектни яратишдан иборат.

Аввалроқ Италия ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқлаган дунёдаги биринчи давлатга айланганди. Бунга чатбот ишлаб чиқарувчиси Американинг OpenAI компанияси шахсий маълумотларга оид қонунчиликни бузгани сабаб бўлмоқда. Жумладан, нейрон тармоқ +13 ёш чегарасига қарамай, фойдаланувчиларнинг ёшини текширмаслиги таъкидланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI компанияси Ўзбекистон учун ChatGPT’дан фойдаланишга рухсат берди