12:32 / 12.12.2023
85

Хитой хакерлари АҚШдаги 20 та муҳим объект тизимларини бузиб кирди

Фото: Google Images

Ўтган йил давомида хитойлик хакерлар АҚШдаги йигирмага яқин муҳим объектлар, жумладан, инфратузилма объектларининг компьютер тизимларига кириб борган. Бу ҳақда Тhе Washington Post нашри ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, хитойлик хакерлар бузиб кирган тизимлар орасида Гавайи штатидаги сув таъминоти тизими билан боғлиқ объект, АҚШ Тинч океани соҳилидаги йирик порт ва нефть ва газ қувури бор. Бундан ташқари, Техас штатидаги электр тармоқлари оператори киберҳужумларга учраган. Аниқлик киритилишича, мазкур объектлар фаолиятида ҳеч қандай узилишлар кузатилмаган.

Нашр экспертлари бу ҳаракатлар “Тинч океанида АҚШ-Хитой можароси юзага келганда ваҳима, тартибсизлик ёки логистикани бузиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг бир қисми” эканини таъкидлашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой хакерлари АҚШдаги 20 та муҳим объект тизимларини бузиб кирди