19:01 / 20.12.2023
151

Хитой компанияси Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ зарядлаш станциялари қурмоқчи

Хитой компанияси Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ зарядлаш станциялари қурмоқчи

Фото: Қайта тикланувчи энергия манбалари МИТИ

15-16 декабр кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва Хитойнинг Henan Suda компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Институт матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув давомида Ўзбекистонда энергия тежамкор технологиялар ва электромобилларни қувватлаш қурилмалари ҳамда технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Келишувга кўра, 2033 йилгача 14 та ҳудудда 70 дан ортиқ марказлаштирилган ва 50 мингта марказлаштирилмаган зарядлаш станцияларини қуриш ҳисобига 700 мингдан ортиқ электр транспорт воситаларини қувватлантириш назарда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой компанияси Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ зарядлаш станциялари қурмоқчи