
Дунёга машҳур «Airbus» авиасозлик компанияси йўловчи ва юкларни ташиш учун муқобил учувчи транспорт воситаларини барпо этиш режасини ошкор қилди. Бу янгиликни жорий қилиш учун БАА танланди. Бу ҳақда The National'га асосланиб Кун.uz хабар бермоқда.
Илк қурилманинг синов парвозлари келаси йил охирида ўтказилиши режалаштирилган. Экспертларнинг сўзларига кўра, учувчи платформани ясаш учун зарур бўлган технологияларнинг аксарияти ҳозирги кунда мавжуд.
Шу боисдан Airbus лойиҳа бўйича олиб борилиши белгиланган ишларнинг жадвали, зарурий технологиялар ва молиявий қисми хусусида ҳисоботни эълон қилган. Лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган.
Ҳозирча, йўловчиларни ташиш тартиби қандай йўлга қўйилиши номаълум. Балки, бир гуруҳ йўловчилар белгиланган йўналишдаги ҳаракат учун ҳақ тўлашади, ёки маълум бир маблағ эвазига учувчи транспорт воситаси ёлланади.
Airbus мутахассисларининг тахминларига кўра, яқин 10 йилда шаҳар жамоат транспортида том маънода инқилоб юз беради. Айни вақтда, мазкур лойиҳа учун масъул бўлган жамоа унинг дизайни борасида келишиб олган ва қурилманинг тизимларини синаш ишларини бошлаб юборган.
Компания дастлаб учувчи томонидан бошқариладиган транспорт воситаларини бозорга чиқаришни режалаштирган. Масаланинг ҳуқуқий ечими ҳал этилгач, муқобил учувчи транспорт воситалари ҳам пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар