21:30 / 20.03.2024
52

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи портал ишга тушди

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи портал ишга тушди
Тошкентда ҳаво сифати мониторинги учун очиқ маълумотлар платформаси — Air Tashkent ишга туширилди. У пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан маҳаллий олимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

"Портал департаментга тегишли ва 2022 йилда ўрнатилган 10 та OXUS-WS станцияларидан маълумотларни тўплайди", деди шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алексей Хен.

Жумладан, станция сенсорлари PM2,5, PM10 и PM1 — майда заррачалар даражаси, ҳаво ҳарорати, намлик, атмосфера босими (фақат «Халқлар дўстлиги» станциялари ва «Янги Ўзбекистон» боғида мавжуд), ултрабинафша нурланиш даражаси (фақат «Халқлар дўстлиги» станциялари ва «Янги Ўзбекистон» боғида), шамол тезлиги ва йўналиши, ёғингарчилик даражаси, карбонат ангидрид (CO2) даражаси бўйича маълумот тўплайди.

Қайд қилинишича, станция кўрсаткичлари ҳар соатда порталда янгиланади. Сайтда охирги етти кунлик статистикани ҳам кўриш мумкин.

Air Tashkent ҳар қандай платформада ишлайди ва турли қурилмаларда ишлаш учун оптималлаштирилгани таъкидланмоқда.

Молиялаштирувчи манбалар пайдо бўлса, департамент сенсорлар тармоғини кенгайтириш, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар аҳолиси нафас олаётган ҳаво ҳақидаги маълумотлар аниқроқ бўлиши, олимлар ва мутахассисларнинг тадқиқотлари учун кенг базага эга бўлиш учун яна 30 та станция ўрнатиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи портал ишга тушди