ЛГ компаниясининг энг катта ҚНЕД телевизори тақдим этилди

ЛГ Электроникс АҚШ бозорида 2026-йилги ҚНЕД эво Mini ЛЕД телевизорлар туркумини намойиш этди. Ушбу сериянинг энг ёрқин янгилиги 115 дюймли 115ҚНЕД92БУ модели бўлиб, у компания тарихидаги энг йирик ҚНЕД телевизор ҳисобланади. Қурилма аллақачон 13 минг доллар нархда олдиндан буюртма учун очиқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Телевизор 4К Mini ЛЕД панели, Алпҳа 8 AI Ген 3 процессори ва Пресисион Димминг Ultra маҳаллий ёритиш тизими билан жиҳозланган. ЛГ маълумотларига кўра, янги моделда ёритиш зоналари сони ўтган йилги версияга нисбатан 25 фоизга оширилган. Тасвир сифати Дйнамик ҚНЕД Колор Pro технологияси орқали таъминланади.
Ўйин ихлосмандлари учун қурилма 165 Hz гача бўлган ВРР ва Фулл ҲД рухсатида 330 Hz Мотион Боостер режимини таклиф этади. Консоллар учун HDMI 2.1 орқали 4К 120 Hz режимида ўйнаш имконияти мавжуд. Дастурий таъминот сифатида вебОС 26 платформаси ўрнатилган бўлиб, у Google Gemini ва Microsoft Copilot сунъий интеллект хизматлари билан интеграциялашган.
Тизимда спорт янгиликлари ва ўйинлар учун махсус Sportс Портал ҳамда Гаминг Портал бўлимлари мавжуд. Фойдаланувчилар ушбу бўлимлар орқали ўйин натижаларини кузатишлари ҳамда NVIDIA GeForce НОВ ва Хбох Cloud Гаминг каби булутли ўйин хизматларидан тўғридан-тўғри фойдаланишлари мумкин.






























Изоҳлар 0
…