22:17 / 19.06.2024
60

Эронда рақамли валюта муомалага киритилади

Эронда рақамли валюта муомалага киритилади
Фото: Getty Images
Эрон Марказий банки 21 июндан бошлаб рақамли риални оммавий муомалага киритмоқда, мижозлар штрих-кодни сканерлаш орқали харидларни амалга оширишлари ва пул маблағларини ўтказишлари мумкин бўлади.

"Марказий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва Киш оролида янги Digital Rial оператив хизматининг тажриба босқичининг бориши туфайли 2024 йил 21 июндан бошлаб банк тармоғи мижозлари қоғоз пул ёки банк карталаридан фойдаланмасдан, шунчаки рақамли риалли ҳамёндан фойдаланиб, янги усулда харидларни амалга ошириш ёки бошқа мижозларнинг ҳамёнларига маблағ ўтказиш имкониятига эга бўлади", — дейди регулятор.

Рақамли риал Эроннинг расмий пул бирлиги риалнинг электрон версиясидир. Рақамли риал блокчейн технологиялари ёрдамида ишлаб чиқилмоқда. Рақамли риал Эрон Марказий банки томонидан тартибга солинади ва қўллаб-қувватланади.

Эронда рақамли риалнинг биринчи синовлари 2022 йил сентябрида, Эрон регулятори миллий молия тизимига рақамли валютани жорий этиш имкониятлари ва оқибатларини баҳолаш бўйича пилот лойиҳа бошланганини эълон қилган пайтда бошланган.

Ledger Insights маълумотларига кўра, Эрон 2023 йил бошида олтин билан қўллаб-қувватланадиган рақамли валютани Россия билан ҳисоб-китоблар учун ишлатишни режалаштирган. Икки мамлакат марказий банкнинг рақамли валютаси (CBDC) ва Россиянинг рақамли молиявий активлари ёрдамида ҳисоб-китоблар масаласини, шунингдек, токенлаштирилган активлар учун ҳуқуқий базани ҳал қилиш учун биргаликда ишламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Эронда рақамли валюта муомалага киритилади