Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси аккумуляторлари ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар туфайли, ўзининг Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштира бошлади, деб ёзмоқда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Дарё» нашри..
Алмаштириб бериш жараёни бошланган Жанубий Кореяда жами 400 мингга яқин ушбу моделдаги смартфон сотилган. Компания уларни янги смартфонларга алмаштириб бериши ёки оператор мобил тармоғига уланиш ҳақидаги шартномани бекор қилиши мумкин.
Galaxy Note 7 смартфонлари савдоси ўнта мамлакатда 17 августда бошланди, аммо сентябрь бошида смартфоннинг қувват олиш элементлари қизиб кетиши ва ёниб кетиши ҳолатлари ҳақида хабарлар келиб туша бошлади. Шундан сўнг компания ушбу моделдаги барча смартфонларни янгиларига бепул алмаштириб беришини эълон қилди. Компания жами 2,5 миллионга яқин Note 7 смартфонларини қайтариб олиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди