20:30 / 24.08.2024
17

iPhone 16 смартфонидан қандай янгиликлар кутилмоқда?

iPhone 16 смартфонидан қандай янгиликлар кутилмоқда?
Фото: Apple Hub
Тез орада Apple компанияси ўзининг янги смартфонини тақдим этади. Инсайдерларга кўра, намойиш 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Apple’нинг янги iPhone 16 смартфонларига қандай ўзгаришлар киритилган? Қуйида батафсил кўриб чиқамиз.

Жорий йилда чиқиши кутилаётган смартфонлар дизайнида деярли ўзгаришлар йўқ. Гарчи ўтган йилги iPhone 15 Pro биринчи марта титан корпусда чиққан бўлса-да, бу йилги iPhone 16 линияси аввалги дизайнда ишлаб чиқарилади.

Фото: Forbes
Янги iPhone 16, 16 Plus смартфонларида камера блоки эндиликда овал шаклида бўлади. Бироқ, 16 Prо ва 16 Pro Max каби моделларда камера дизайни ўзгармай қолади.

Жорий йилги линияга янги ранг — Desert Titanium киритилиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, iPhone ихлосмандлари смартфоннинг оқ, қора, сариқ, ҳаворанг ва пушти вариантларни харид қилишлари мумкин.

Фото: Forbes
Гаджет экранлари ҳам катталашади. Одатий iPhone 16 диагонали узунлиги 6,3 дюймни, премиум версияси эса 6,9 дюймни ташкил қилади.

iPhone тугмасида ҳам ўзгаришлар бор: унинг функционал имкониятлари кенгайтирилади ва тугмага Atlas номи берилади.

Фото: Europa Plus
Камераларга келсак, техник жиҳатдан янада такомиллаштирилган iPhone камераларида олинган суратлар янада сифатлироқ бўлади. Айниқса, қоронғи жойда олинган тасвирлар яққолроқ кўринади.

Фото: Europa Plus
Смартфон хотираси асосий конфигурацияда 128 ГБ, Pro версиясида 2 ТБ гача боради. Бундан ташқари, барча iPhone 16 гаджетлари 8 ГБ оператив хотира билан таъминланади. Бу сунъий интеллект тўплами — Apple Intelligence ишлаши учун зарур бўлган ҳажмдир. Шунингдек, iPhone 16 сериянинг барча моделларида автономлик ҳам ошади. Қурилманинг ўлчами тахминан 160х76х8 миллиметр бўлади.

Фото: Europa Plus

iPhone 16, Apple компанияси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 16 смартфонидан қандай янгиликлар кутилмоқда?