19:04 / 21.09.2016
6 798

Одноклассники «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди

Одноклассники «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди

Одноклассники ОАВлар муҳарирларига чоп этадиган янгиликларида фойдаланиши учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг контентини қидириш имконини берувчи «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди. Янги хизмат нафақат Россия, балки бутун дунё бўйлаб ишга тушди.

Хизмат ижтимоий тизимнинг вэб-сайт кўринишида ишлайди. У дунёнинг интерактив ҳаритаси, фойдаланувчиларнинг ва гуруҳларнинг оммабоп онлайн-видеолари, ёзувлар архиви, калит сўзлар, видеонинг номи, географик координаталар бўйича қидирувдан иборат. Бу журналистларга тезлик билан воқеа содир бўлган ердан ноёб контентга эга бўлиш имкониятини яратади.

Хизмат ишга туширлганлигининг сабаби фойдаланувчилар томонидан олинаётган тўғридан-тўғри эфирлар сонининг ошиши ва шунга ўхшаш жонли видео узатиш хизматларидан фарқли ўлароқ қўрсатилган видеони сақлаш ва жонли трансляциядан сўнг қайта кўрсатиш имконияти борлигидир. “OK Live” иловасида олинган видео ҳох ижтимоий тизимда, ҳох сайтда намойиш қилиниши мумкин. “Embed” видео тўғридан-тўғри дастлабки манбага – видеонинг муаллифи ва жойлаштирилган ерга ҳавола беради.

Анастасия Жбанова, Одноклассники лойиҳасининг матбуот хизмати раҳбари:

“ОК фойдаланувчилари учун трансляциянинг асосий сценарийларидан бири бу — воқеалик жойида бевосита бўлиш. Бундай видеолар тезлик билан “вирусли” видеога айланиб тезда ОКнинг оммобоп видеолар қаторидан жой олади. Бизнинг фикримизча бундай контент ўзининг тезкорлиги ва воқеаликни объектив тарзда кўрсатиши билан қимматли”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди