IHS Markit компанияси таҳлилчилари 32 гигабайтли хотирага эга янги iPhone 7 смартфонининг қисмлари нархини ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақида "Кун" хабар берди.
Тадқиқот давомида экспертлар янги флагман тўпламининг нархи 223,8 долларни ташкил қилишини ҳисоблашди. Бироқ бу кўрсаткич қурилмани ишлаб чиқариш ва йиғиш харажатлари эмас, қисмлар таннархинигина инобатга олади. АҚШда янги смартфоннинг чакана нархи - 649 доллардан иборат.
iPhone 7 қурилмасининг энг қиммат қисми 43 долларга баҳоланган дисплейи бўлиб чиқди. Intel процессори эса 34 долларни ташкил қилади. Смартфоннинг энг арзон қисмларидан бири аккумулятор бўлиб, унинг қиймати - 2,5 долларга баҳоланган.
Экспертлар янги флагманни ишлаб чиқариш iPhone 6S'га нисбатан 36,89 долларга қимматга тушишини аниқлашди.
Apple компаниясининг сўнгги iPhone 7 қурилмаси тақдимоти сентябрь ойи бошида Сан-Францискода бўлиб ўтди. Янги қурилманинг ўзига хослиги - унда қулоқчинлар уланадиган 3,5 миллиметрли туйнукнинг йўқлигида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди