Хитойлик Канель Мими интернет орқали iPhone 7 смартфонини АҚШдаги расмий нархидан 150 долларга арзонроқ — 500 долларга харид қилиш мақсадида буюртма берди. Аммо сотувчи харидни нозик ҳазилга айлантирди, деб хабар беради «Дарё».
Қиз eBay орқали «пуштиранг олтин» рангли iPhone 7 буюртма берганди, аммо унга етказилган қути ичига иккита смартфон жойланган эди — 2009 йили чиқарилган iPhone 3GS ва 2010 йилнинг iPhone 4 телефони. Бундан ташқари, қути ичига Yu Gi Oh ўйинидан олинган машҳур «Полимеризация» картаси солиб қўйилган эди.
Ўйин қоидаларига мувофиқ, бу карта иккита заиф мавжудотни битта кучли қаҳрамонга айлантиради. Бу билан сотувчи қизга iPhone 3GS ва iPhone 4 ни бирлаштириб, iPhone 7 га айлантиришни ҳазил тариқасида тилаган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди