15:49 / 11.09.2024
21

Дунёдаги энг катта iPhone яратилди (фото)

Дунёдаги энг катта iPhone яратилди (фото)
Бахтли бўлиш учун замонавий одамга нима керак? Шон-шуҳрат ёки жаҳон рекордими? Mrwhosetheboss тахаллуси остидаги блогер Арун Майнининг сўнгги видеоси унга иккаласини ҳам олиб келди. DIY Perks каналидаги ҳамкасби кўмагида у iPhone 15 Pro Мах’ни 15 бараварга катталаштирди. Бу смартфоннинг расман энг катта версияси ҳисобланади.

Болалигимда Гиннеснинг рекордлар китобининг сўнгги нашрларини ўқиш учун кутубхонада соатлаб қолиб кетардим, шунинг учун мукофотни ўзим олишим мутлақо нореал бўлиб туюлади”, дейди блогер.

Энди у сертификати билан мақтаниши мумкин. Рекордга эришиш йўлида Mrwhosetheboss 100 000 доллардан кўпроқ сарфлади ва битта OLED телевизорининг баҳридан ўтди.

Биз яқинда YouTube каналимиздаги обуначилар сони бўйича Appleъдан ўзиб кетамиз ва бу лаҳзани қандай қилиб бўлса ҳам суратга олишимиз керак”, дейди Арун.

Натижада гаджетнинг баландлиги 2 метрдан ортиқ, оғирлиги эса деярли 200 килограммни ташкил этди. Блогерлар қурилманинг асоси сифатида Android ва Windows ёрдамида созланган телевизорни олишди: iOS бундай имкониятларни тақдим этмасди. Ҳамма тугмалар, камера ва ҳатто фонар ҳам ишлайди.

Mrwhosetheboss биринчи синовларни Лондонда ўтказди. У ерда музқаймоққа смартфон ёрдамида пул тўлади, ўткинчилар билан суратга тушди ва ҳатто уларга Флаппй Бирд ўйнашга рухсат берди. Блогер, шунингдек, Apple раҳбари Тим Кукка электрон салом йўллади.


Гиннеснинг рекордлар китобига киришни Арун Майни каналининг янги даври бошланиши деб атади. Афтидан, у аллақачон янги лойиҳа тайёрламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг катта iPhone яратилди (фото)