
Google «YouTube GO» иловаси — видеороликларни оффлайн томоша қилиш хизматини тақдим этди. Бу ҳақда "Pixland.uz" сайти маълум қилди.
Чиқарилиши тез кунларга режалаштирилган бутунлай янги YouTube GO иловаси, севимли видеоларни интернерга уланмаган ҳолда томоша қилиш ва улар билан ўртоқлашиш имконини беради.
Илова видеони яхши сифатда сақлаб қўйиб, кейин уни оффлайн томоша қилиш имкониятини беради.
Илованинг энг асосий ютуқларидан бири — юкланган видеолар билан алмашиниш имкониятидир.

Видеохостингнинг барча имкониятларга эга оффлайн талқинидан, биринчи бўлиб Ҳиндистон давлати аҳолиси фойдалана олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар