Bloomberg’нинг таниқли инсайдери Марк Гурман Apple иккита мутлақо янги қурилмани тайёрлаётганини айтди: ақлли кўзойнаклар ҳамда камералар ўрнатилган биринчи AirPods қулоқчинлари. Таҳлилчининг фикрича, компания қурилмаларни 2027 йилгача тақдим этиши мумкин.
Ҳисоботга кўра, Apple Vision Pro AR гарнитураси сотувидан компаниянинг кўнгли тўлмаган. Боша кийиладиган қурилма жуда мураккаб, ноқулай, қиммат ва кўпчилик учун фойдасиз бўлиб чиқди. Шундай бўлса-да, корпорацияда AR соҳасидаги кўплаб технологиялар ва ишланмалар сақланиб қолган. Apple уларни янада оддий ва ихчамроқ қурилмада қўллаши кутилмоқда.
Гурманнинг таъкидлашича, “олмачилар” классик аксессуарга ўхшаш смарт кўзойнак ишлаб чиқмоқда. Улар 2023 йилда чиқарилган Ray-ban Meta Smart Glasses’ни эслатиши мумкин.
Apple’нинг ақлли кўзойнаги камералар, микрофонлар ва динамиклар билан жиҳозланади. Линзалар кундузги ёруғликда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакка айланиб, атроф-муҳитга мослашиши мумкин. Шунингдек, кўзайнак Siri’ни қўллаб-қувватлаши эҳтимоли бор. Мини-проектор эса фойдаланувчининг кўз олдида об-ҳаво маълумотлари, режалаштирувчи, йўл кўрсатувчи ва бошқа шу каби ахборот виджетларини акс эттира олади. Эслатиб ўтамиз, Meta ўзининг ақлли кўзойнагини 299 долларга сотмоқда. Apple ҳам ўз маҳсулотини худди шундай арзон нархда таклиф қилиши эҳтимолдан холи эмас.
2027 йилгача кутилаётган яна бир қизиқарли қурилма — ташқарига йўналтирилган камералари бор биринчи симсиз AirPods қулоқчинлари. Балки моделга AirPods Pro 3 ёки 4 деб ном берилар. Қулоқчинлар атрофдаги муҳитни ўқий олиши мумкин, бу айниқса кўриш қобилияти чекланган одамлар учун жуда фойдали бўлади. Ҳозирча гарнитуралар учун камераларнинг бошқа мақсадлари номаълум. Apple уларни Apple Intelligence сунъий интеллект функциялари билан қандайдир тарзда боғлаш эҳтимоли мавжуд.
Инсайдернинг айтишича, Apple ҳозирча визуал интеллект функцияларини жорий этиш учун қурилманинг шакл-шамойили устида тажрибалар ўтказмоқда. Шу сабабли, қулоқчинларнинг функциялари ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Apple, Янги қурилма, Ақлли кўзойнаклар, Камералар ўрнатилган, AirPods қулоқчинлари “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар