Энг оммабоп мессенжерлардан бири бўлган Telegram’да эндиликда турли ўйинларни бевосита чат интерфейсида ўйнаш мумкин бўлди. Бу борада мессенжер блогида маълумот берилган. Ўйинлар бот-платформа асосида ишлайдиган Gaming Platform 1.0 версиясида орқали ишга туширилади. Платформада кучли графика ва товуш параметрлари қўллаб-қувватланади, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Ҳозирда Telegram’да 30 яқин ўйин мавжуд бўлиб, келажакда ўйинлар миқдори узлуксиз кўпайтириб борилади.
Ўйинни бошлаш учун исталган чатда “@gamee “ ботини чақириш керак бўлади. (Аввал Telegram’ни сўнгги версияга янгилашни унутманг)
Сервис HTML5 протоколи базасида яратилган бўлиб, ўйинлар сўров бўйича оддий веб-саҳифа сифатида юкланади ва гаджетнинг хотирасини доимий тарзда банд этмайди. Ўйинларни Apple (iPhone 4’дан бошлаб) ва Android қурилмаларида (Android 4.4 версиясидан бошлаб) ўйнаш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди