16:48 / 12.10.2016
5 760

iPhone 7 ҳам ёниб кетишни бошлади

iPhone 7 ҳам ёниб кетишни бошлади

Хитойнинг Хэнань провинциясида яшовчи киши ўзининг пушти рангдаги iPhone 7 смартфонининг бирдан портлаб кетгани ҳақида маълум қилди. Бундай ҳолат Хитойда илк бор кузатилмоқда, дейилади "Qalampir" нашри хабарида.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, юз берган кўнгилсиз воқеа ҳақидаги тафсилотлар муҳрланган видеотасма интернетга жойлаштирилган. Воқеа ўтган ҳафтада содир бўлган. Телефоннинг эгаси iPhone 7 видеокамерасидан фойдаланиш чоғида кутилмаганда портлаб кетган. Натижада телефон икки бўлакка бўлиниб кетган, хитойлик киши эса юзи ва қўлидан жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, айни вақтда Apple компаниясининг Хитойдаги ваколатхонаси юз берган воқеа ҳақида бош штаб-квартирага маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 7 ҳам ёниб кетишни бошлади