
Бугун Хитойнинг Huawei компанияси 8-дюймли Full HD экран ва Qualcomm Snapdragon 616 процессори билан жиҳозланган Honor Pad 2 планшетининг расмий тақдимотини ўтказди. Бу борада Terabayt.uz сайти хабар берди. Қурилмага 3 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Модель эргономик дизайнга эга бўлиб, Android 6.0 Marshmallow версиясида ишлайди, бир нечта ранг вариацияларида сотувга чиқарилади.
Honor Pad 2 техник параметрлари:
- 8-дюймли 1920х1200 пиксель аниқлигидаги IPS-экран;
- Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 616 (MSM8939) процессори (GPU Adreno 405);
- 3 ГБ тезкор хотира;
- 16 ёки 32 ГБ доимий хотира (microSD-карта ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш мумкин);
- Android 6.0 Marshmallow (Emotion UI 4.1 интерфейсида);
- 8 МПли асосий камера (LED-чақноқ ва f/2,0 диафрагма билан);
- 2 МПли олд камера;
- LTE (VoLTE), Wi-Fi b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS/ГЛОНАСС;
- Батарея сиғими — 4 800 мА/ст.

Нархлар ва версиялар:
- 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, фақат Wi-Fi — $148;
- 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, фақат Wi-Fi — $192;
- 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, Wi-Fi+LTE — $222.
Планшет 25 октябрда Хитойда сотувга чиқарилиши маълум қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар