
Google компанияси 2015 йил 11 март куни Google Cloud Storage Nearline номли маълумотларни сақловчи “булутли” сервис яратди. Сервисда 1 ГБ маълумот сақлаш нархи ойига 0,01 доллар бўлиб, маълумотлар кириш тезлиги 3 сонияни ташкил этади.
Amazon компаниясида ҳам Amazon Glacier номли худди шундай сервис бор. Amazon ҳам 1 ГБ учун ойига 0,01 доллар олади. Бироқ унда маълумотларга кириш тезлиги 3-4 соатни ташкил этади.
Маълумотларни онлайн сақлаш анча қиммат бўлганлиги сабабли, бундай хизматлардан кўпроқ тезликдан ташқари катта миқдордаги маълумотларни сақлашга эҳтиёж сезадиган сервислар фойдаланади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар