16:19 / 17.01.2025
116

Хитойлик олимлар дунёдаги энг тез югурадиган робот итни яратди

Хитойлик олимлар дунёдаги энг тез югурадиган робот итни яратди
Хитойнинг Чжецзян университети қошидаги Ҳуманоид роботлар инновациялари илмий-тадқиқот институти ва Jingshi компанияси ўзаро ҳамкорликда тўрт оёқли роботни ишлаб чиқди. Унга “Қора пантера” номи берилди. Дунёдаги энг тез робот ит сифатида тақдим этилган қурилма секундига 10 метр ёки соатига 36 километр тезликда югура олади.

“Қора Пантера 2.0” версияси 38 килограмм оғирликка, 0,63 метр тана узунлигига эга бўлиб, “жангга мослашган зирҳ” билан жиҳозланган.

Институт тадқиқотчиси Жин Юнбин робот итнинг юқори тезликда ҳаракатланишига эришиш учун Гюйгенс маятниги номли физик тамойилдан фойдаланганини таъкидлади —бунда роботнинг тўртала оёғи ҳаракатлари мувофиқлаштирилади. Роботнинг “тизза бўғимлари”га ўрнатилган пружиналар ҳаракат пайтида энергия сарфини камайтириш учун амортизатор вазифасини бажаради.

“Қора пантера”нинг “болдир мушаклари” углерод толали конструкциялар билан мустаҳкамланган. Натижада, мушакларнинг қаттиқлик даражаси 135 фоизга ошган, аммо конструкциянинг умумий оғирлиги атиги 16 фоизга кўпайган.

Робот ит учун гепард тирноқларига ўхшаш махсус “кроссовкалар” ишлаб чиқилди, бу эса унинг йўлга мослашишини 200 фоизга яхшилайди.

Келгусида олимлар роботларда биологик мобилликка эришиш йўлларини ўрганишда давом этмоқчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно