14:40 / 31.10.2016
6 763

Озарбайжонда мобил трафикнинг ўғирланишига чек қўйилди

Озарбайжонда мобил трафикнинг ўғирланишига чек қўйилди

Озарбайжон алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги мобил тармоқда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига чек қўйган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Трафик жиноятчилар тарафидан GSM-трафикни кабелли трафикка ўгиришга хизмат қиладиган SIM-BOX қурилмаси ёрдамида ўғирланган. Қурилма орқали улар арзон халқаро алоқадан фойдаланиб, мобил операторларга жиддий молиявий зарар келтиришган.

Вазирликнинг маълум қилишича, 2016 йилнинг сўнгги 9 ойи мобайнида 59,8 мобил SIM-BOX рақамлари блокланган. Агар 2012-2016 йиллар давомида бундай рақамлар 106 мингтани ташкил қилганини ҳисобга олсак, жорий йилдаги кўрсаткич рекорд даражада эканини пайқаш мумкин.

Мамлакатда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига қарши нафақат вазирлик, балки мобил операторлар ҳам жиддий ҳимоя чоралари билан курашиб келмоқдалар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Озарбайжонда мобил трафикнинг ўғирланишига чек қўйилди