
АҚШнинг Apple компанияси ўз телефонларидаги IPS матрицани OLED матрицага алмаштириши борасида мана бир неча йилдан бери турли хабарларни эшитиб келмоқдамиз. Бироқ ўтган ойнинг бошида намойиш этилган Apple iPhone 7 қурилмасида ҳам мазкур янгилик тасдиқланмади – Apple яна IPS дисплейларга содиқ қолди.
Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, кейинги йилда Apple фирмаси iPhone 8 моделининг 3 та версиясини, жумладан, 5 дюймли гаджетни ҳам тақдим қилади. Шунингдек, қатордаги энг йирик модель — iPhone 8 Plus Sharp томонидан тайёрланган OLED панель билан жиҳозланади.
Ушбу янгилик шунчаки миш-миш бўлиши мумкин эмас. Сабаби iPhone қурилмаларини ишлаб чиқарадиган Тайваннинг Foxconn компанияси шу йилнинг август ойида Sharp’нинг назорат акциялари (66,07%) тўпламини 3,8 млрд АҚШ долларига харид қилган эди. Бу эса мазкур хабарнинг зарур асосга эгалигини исботлайди.
Бундан ташқари, “Олма” Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялари ва бозордаги асосий ўйинчилардан бири — Samsung билан рақобат қилиш учун янги инновацияларни қўллашига тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар