date
views 8 522

Россияда тайёр реферат ва курс ишлари олинадиган сайт блоклаб қўйилди

Россияда тайёр реферат ва курс ишлари олинадиган сайт блоклаб қўйилди

Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати “қароқчи” контент билан жиддий курашишни мақсад қилган кўринади. Яқинда федерал хизмат ўқувчи ва талабалар турли фанлар бўйича тайёр ёзма ишларни кўчириб оладиган refoteka.ru сайтини блоклаб қўйди. Terabayt.uz сайтининг маъулм қилишича, Ставрополь туман суди сайтни муаллифлик ҳуқуқлари тартибини бузганлиги учун блоклаш борасида қарор чиқарган.

Сайтдаги кўплаб тайёр реферат ва курс ишлари учинчи тараф муаллифларига тегишли бўлган. Сайтнинг фаолияти юзасидан 2015 йилнинг июль ойида расмий шикоят берилган. Орадан бир йил ўтиб мазкур иш бўйича қарор ижро этилиб, refoteka.ru сайти алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати томонидан блоклаб қўйилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда тайёр реферат ва курс ишлари олинадиган сайт блоклаб қўйилди