23:37 / 01.11.2016
7 360

Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади

Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади

Сўнгги пайтларда “Олма”нинг навбатдаги флагмани тўғрисида турли тафсилотлар интернет тармоғида эълон қилинмоқда. Мисол учун, бундан бир неча кун аввал Япониянинг Sharp компанияси Apple iPhone 8 OLED дисплей билан жиҳозланиши ҳақидаги хабарни ошкор этган эди. Бугун эса турли нашрларда келгуси йилда тақдим этиладиган Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши борасида маълумотлар пайдо бўлди.

Хусусан, Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Apple қурилмаларини тайёрлайдиган Тайваннинг Foxconn компанияси ҳозирда симсиз зарядлаш технологияси учун зарур бўладиган компонентларни ишлаб чиқмоқда экан.

Аслида кўпчилик мазкур функцияни шу йилнинг сентябрь ойида намойиш этилган iPhone 7 моделида кутган эди. Бироқ ”олма” бу сафар ҳам арқонни узун ташлаб қўйди. Эслатиб ўтамиз, мазкур функция Apple’нинг энг кучли рақиби бўлган Samsung смартфонларига аллақачон татбиқ этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади