07:43 / 28.03.2025
70

Google Maps iPhone’да янада қулай бўлади

Google Maps iPhone’да янада қулай бўлади
Google iPhone фойдаланувчилари учун Google Maps иловасини янгилади ва саёҳатни режалаштиришни осонлаштирувчи янги функцияни жорий этди, деб хабар берди Pepelac.news.

Эндиликда фойдаланувчилар телефонларидаги фотосуратлар орқали жойларни аниқлаб, уларни Google Maps’даги рўйхатларга сақлашлари мумкин. Бу орқали кундалик ёзувлар олиб бориш ёки кўплаб фотосуратлар орасида "ўша жой"ни қидиришга ҳожат қолмайди.

"Скриншотлар рўйхати" деб номланган янги функция иловадаги созламалар орқали ёқилади. У сунъий интеллект ёрдамида фотосуратларни таҳлил қилади, жой номларини аниқлайди ва уларни алоҳида рўйхатга қўшиш имконини беради. Кейин бу жойлар харита орқали кўрилади ва саёҳат шерикларингиз билан улашиш мумкин бўлади.

Функция ҳозирча АҚШдаги iPhone фойдаланувчилари учун ишга туширилган, яқин кунларда Android қурилмалари учун ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Бу Google томонидан саёҳат режалаштиришни сунъий интеллект ёрдамида соддалаштиришга қаратилган кўпгина янгиликлардан бири ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно