
Apple компаниясининг Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни кенгайтириш стратегияси доирасида Foxconn 2025 йили мамлакатда 25–30 миллион дона iPhone ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ўтган йилги 12 миллион донага нисбатан деярли икки баробар кўп, деб pepelac.news хабар берди.
2024 йилда Ҳиндистондаги заводларда тахминан 12 миллион iPhone йиғилган. Аммо Apple компанияси бу йил ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш ниятида. Бу қадам Apple’нинг ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва Хитойга бўлган боғлиқликни камайтиришга қаратилган кенгроқ стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
Манбаларнинг қайд этишича, Ҳиндистон ҳукумати ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида субсидиялар ва имтиёзлар тақдим этмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар Apple’нинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлабгина қолмай, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот улушини 20–25 фоизгача оширишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар