Apple компанияси келгуси йилда эълон қилинадиган iPhone 8 камерасига тўлдирилган реаллик функциясини татбиқ этишни режалаштирган. Шу мақсадда айни пайтда махсус муҳандислар жамоаси кейинги авлод флагманининг камераси устида иш олиб боряпти, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Ушбу функцияни смартфонга татбиқ этиш учун Купертино гиганти томонидан сўнгги йилларда сотиб олинган турли стартаплар ишлаб чиққан технологиялардан фойдаланилмоқди. Мазкур функциянинг ишлаш жараёни қуйидагича тасвирланган: iPhone 8 фойдаланувчиси қурилма камерасини бирор предметга йўналтиради, камера эса мазкур предметни аниқлаб, тармоқда у ҳақда мавжуд бўлган маълумотни акс эттиради. Шунингдек, кейинги флагман “олма”нинг камераси фойдаланувчиларнинг юзини янада тезроқ аниқлаш имкониятига ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғидаги етакчи нашрларда яқинда берилган хабарга кўра, Apple айни пайтда тўлдирилган реаллик функциясига эга бўлган ақлли кўзойнакларни синовдан ўтказишни бошлаб юборган. Ҳозирча ушбу кўзойнакнинг қачон намойиш этилиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади