
Франция-Полша Webellian IT компанияси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, Тошкентда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда, деб UZ24.uz хабар берди.
Компания маълумотларни таҳлил қилиш ва булутли технологиялар билан ишлашга ихтисослашган. Компания вакиллари Ўзбекистонни танлашларига сабаб сифатида иқтидорли мутахассисларнинг кўплиги ва солиқ имтиёзларини кўрсатишди.