
Биринчи букилувчи iPhone iPhone Pro Max моделидан тахминан 1000 доллар қимматроқ бўлиши мумкин, деб iXBT.com сайти хабар берди.
Инсайдер Инстант Дигиталънинг хабар беришича, Apple'нинг биринчи букилувчи смартфони нархи 2100–2300 доллар оралиғида бўлиши кутилмоқда. Бу эса Samsungънинг Galaxy З Фолд моделидан бироз қиммат, у 1900 доллардан бошланади.
Apple букилувчи смартфонини китоб шаклида очиладиган форматда ишлаб чиқармоқчи, яъни Galaxy З Фолдъга ўхшаш. Аввалроқ эса унинг “флип” шаклдаги модел бўлиши ҳақида миш-мишлар чиққан эди.
iPhone Фолд деб номланиши мумкин бўлган ушбу қурилма iPhone Pro Max'дан қарийб 1000 доллар қимматроқ бўлади.
Смартфоннинг 2026 йилда тақдим этилиши кутилмоқда. Инстант Дигитал илгари iPhone 14'нинг сариқ варианти, iPhone 15 Прўда фазовий видео ёзиш имконияти ва Apple Watch Сериес 9 функциялари ҳақида тўғри маълумот берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар