date
views 32

Иш ўринларига сунъий интеллект таҳдиди кучаймоқда

Иш ўринларига сунъий интеллект таҳдиди кучаймоқда
Бугунги куннинг тезкор ўзгарувчан технологиялар оламида роботлаштириш ва сунъий интеллект соҳага жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Инсон меҳнати билан рақобатлашувчи AI тизимлари кўплаб касблар учун реал хавфга айланмоқда. Қуйида сунъий интеллект энг кўп таҳдид солаётган соҳаларни кўриб чиқамиз.

Бухгалтерлар — 94% алмаштирилиш хавфи
Замонавий бухгалтерия дастурлари молиявий операцияларни қайта ишлаш, банк ҳисобларини текшириш ва солиқ ҳужжатларини тўлдириш имконига эга. Бу эса бугунги бухгалтер ёрдамчиларига бўлган эҳтиёжни сезиларли даражада камайтиради.

Таржимонлар — 71% автоматлашиш хавфи
AI асосидаги таржима воситалари бир неча тилда, реал вақтда контекстни тўғри тушуниш билан ишлайди. Ижодкорлик ва чуқур маъно англаш талаб этиладиган ҳоллардан ташқари, классик таржима хизматларига бўлган эҳтиёж пасайиб бормоқда.

Мижозлар хизмати операторлари — 80% таҳдид остида
Чатботлар ва виртуал ёрдамчилар оддий саволларга тез ва аниқ жавоб беряпти. Улар ҳисоби, буюртмалар ва маълумот янгилашда инсонларга нисбатан самарали бўлиб бормоқда.

Ҳайдовчилар — автоном транспорт ривожланмоқда
Tesla, Waymo каби компаниялар ўзини ўзи бошқарувчи машиналарни ҳаётга жадал жорий этмоқда. Бу эса узоқ масофага юрадиган ҳайдовчилар касбини хавф остига қўяди.

Қўриқчилар — ўртача даражада хавф
Юзни таниш ва ҳаракат таҳлили каби технологиялар хавфни аниқлаб, автоматик ҳолда сигнал бера олади. Бироқ инсон иштирокисиз хавфсизлик ҳали тўлиқ таъминланмаган.

Фармацевтлар — 50% автоматлашиш эҳтимоли
AI дориларни тайинлаш, захирани бошқариш, рецептлар билан ишлаш вазифаларини етарли даражада бажара олади. Аммо баъзи ҳолларда инсон назорати ҳали ҳам муҳим.

Қабулхона ходимлари — 92% алмаштирилиш хатарда
Рўйхатга олиш, учрашув тайинлаш, мижозларга маълумот беришни AI тизимлари анча самарали амалга оширмоқда. Шу сабабли, қабулхоналарда инсонларга эҳтиёж камаяётгани кузатиляпти.

Молиявий таҳлилчилар — тахминан 70% хавфда
Сунъий интеллект катта маълумотларни таҳлил қилиб, инвестиция бўйича тавсиялар бера олади. Бу ечимларнинг ривожланиши таҳлилчи касбини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Кассирлар — 89% автоматик тўлов тизимлари сабаб хавфда
Ўз-ўзига хизмат қилиш киосклари, мобил тўловлар ва Just Walk Out технологияси дўконларда инсон иштирокисиз савдони имкон қилаётгани сабабли кассирларга эҳтиёж тобора пасаймоқда.

Zamin.uz таҳририятидан хулоса:
Автоматлаштириш — келажакни шакллантираётган куч. Аммо инсон қобилияти, интуиция ва ижодкорлик сингари фазилатлар сунъий интеллектга ҳали-ҳануз тенг кела олмаяпти. Ушбу жараёнда инсон қадри ва ўрни қандай сақланиб қолади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Иш ўринларига сунъий интеллект таҳдиди кучаймоқда