Логистикада сунъий интеллект: Озон товарларни «ақлли» саралашни жорий этмоқда

Озон компанияси логистика жараёнларини автоматлаштириш тизимини фаол ривожлантирмоқда. Бунинг учун йирик ўлчамли ва идишли товарлар учун мўлжалланган Нарров-Белт Сортер (тасмали саралагичлар) жорий этилмоқда. 2026-йилнинг биринчи ярми якунига қадар компания товарларни саралаш ва жўнатиш бўйича тўлиқ ўзининг математик моделига ўтишни режалаштирган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, 100 та йўналишга мўлжалланган саралагичларнинг ўрнатилиши автоматлаштирилган жараёнлар сонини икки баравар ошириш имконини беради. Натижада идишли қутиларни саралаш самарадорлиги алоҳида посилкаларни саралашга қараганда 27 бараварга ортади. Янги тизим товар оқими таркибини ўзгартириб, маҳсулотларни доналаб эмас, балки идишли қутиларда қайта ишлашга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда Озон мамлакатнинг асосий ҳудудларидаги олтита логистика марказида 10 дан ортиқ тасмали саралагичларни ишга туширган. 2026-йил охирига келиб уларнинг сонини 55 та фулфиллмент-марказда 70 тадан ошириш кўзда тутилган. Ушбу «ақлли» конвеерларда ҳар бир посилка ўз тасмасида ҳаракатланади ва 6Д-сканер ёрдамида штрих-кодлар ўқилиб, вазн ҳамда ҳажм назоратидан ўтказилади.
Бундан ташқари, Озон омборларда 600 тагача йўналишга хизмат кўрсатадиган ва соатига 10 мингта посилкани қайта ишлай оладиган 3D-саралагичларни ҳам татбиқ этмоқда. Йил якунига қадар бундай қурилмалар сонини 330 тага етказиш режалаштирилган. Бу чора-тадбирлар логистика объектлари ўртасидаги юкламани тенг тақсимлаш ва транзит оқимини оптималлаштиришга ёрдам беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!