
Apple компанияси 10,5 дюймлик дислейга эга ҳошиясиз iPad ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Гаджет сотувлари шу йил декабрида бошланади, деб хабар қилади «Дарё».
Айтилишича, ускуна экрани олд панелни тўлиқ эгаллайди. Янги ускуна корпуси, ўз навбатида, 9,7-дюймлик iPad Pro’ники билан бир хил бўлади.
Манбаларнинг дастлабки маълумотларига қараганда, гаджет Home тугмасига эга бўлмаган биринчи планшет бўлади. Аммо ускуна 3,5 миллиметрлик mini-jack улагичига эга бўлади.
Янги ускуна бир кристалли Apple A10X тизими билан таъминланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар