
Meta компанияси iPad учун мослаштирилган Instagram иловасини 2025 йилда ишга туширишни режалаштирмоқда, деб Rozetked.me сайти хабар берди.
Марк Гурманнинг маълум қилишича, журналистлар Кайя Юриефф ва Калли Хуангга таяниб, компания ичкарисида бу илованинг ёпиқ синовлари бошлаб юборилган.
Янги илова катта экранлар учун мослаштирилган интерфейсга эга бўлади. У орқали лента, сторис ва лайв эфиларни кўриш ҳамда фото ва видеоларни таҳрирлаш янада қулайлашади. Илованинг альбом режимини қўллаб-қувватлаши ва Apple Pencil билан ишлаш имконияти бўлиши кутилмоқда.
Meta бу билан веб-версия ва iPhone учун мўлжалланган иловани iPad’да фойдаланишдаги ноқулайликларни бартараф этишни мақсад қилмоқда. Аниқ санаси билдирилмаган, аммо чиқарилиши 2025 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда WhatsApp иловаси ҳам iPad учун алоҳида версияда тақдим этилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар