
Ижтимоий тармоқ X тез орада XChat номли янги мессенжерни ишга тушириш арафасида, деб Rozetked.me хабар берди. Унинг ўрнида бугунги Direct Messages (DM) бўлиши кутилмоқда. Hозирда айрим тўловли фойдаланувчилар учун XChat бета-синов режимида ишламоқда.
Илон Маск ушбу янги платформа ҳақида батафсил маълумот бериб, уни Bitcoin услубидаги шифрлаш орқали ҳимояланишини таъкидлади:
“Биз янги XChat мессенжерини ишга туширяпмиз. У шифрланган, хабарлар йўқоладиган, ҳар қандай файл юбориш мумкин бўлган тизим. Шунингдек, аудио ва видео қўнғироқлар ҳам мавжуд. У Rust тилида ёзилган ва бутунлай янги архитектурага эга.”
Яна бир муҳим жиҳати — XChat учун телефон рақами талаб этилмайди.
Платформа барча фойдаланувчилар учун қачон очилиши ҳозирча номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар